Ҳоланд кумири ким эканлигини айтди

Ҳоланд кумири ким эканлигини айтди

Ҳоланд кумири ким эканлигини айтди

«Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд энг яхши ҳужумчилар ҳақида фикр билдирди.

 

 

 

«Роналду, Месси ёки Неймар? Уларни таққослаш қийин, аммо Месси ва Неймарнинг ўйинлари ажойиб. Улар – футбол тарихидаги энг яхшиларидан бири. Мичу эса менинг кумирларимдан бири, «Суонси»да зўр ўйнаган. Шунингдек, Криштианунинг ўйинлари ҳам ёқади. Унинг сўнгги 10 йилликдаги натижалари фантастика. Шу гапим Ибраҳимовичга ҳам тегишли. Мен барча футболчиларни, айниқса, ҳужумчиларни кузатишни яхши кўраман. Чунки ўзим ҳам улардан бириман», – деб Ҳоланднинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

 

Маълумот учун, 19 ёшли норвегиялик ҳужумчи қишки трансферлар ойнасида «Зальцбург»дан «Боруссия» Дортмундга ўтди ва янги жамоаси билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома тузди.