А Сериянинг яна бир футболчиси коронавирус юқтирганлиги аниқланди

А Сериянинг яна бир футболчиси коронавирус юқтирганлиги аниқланди

А Сериянинг яна бир футболчиси коронавирус юқтирганлиги аниқланди

Италия А Серияси иштирокчиси саналмиш «Сампдория» клуби ҳужумчиси Маноло Габбиадини ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган.

 

 

 

«Клубда ўтказилган тиббий текшириш натижасида Маноло Габбиадини коронавирусга чалингани маълум бўлди» - дейилади хабарда.

 

Олдинроқ, А Сериянинг яна бир футболчиси - «Ювентус» ҳимоячиси Даниэле Руганида ҳам коронавирус аниқланганди.

 

Маълумот учун, Габбиадини ушбу мавсумда клуби сафида 23 ўйинда майдонга тушиб, 7та голга муаллифлик қилганди.