Это'О Мессининг «Барселона»даги келажаги ҳақида гапирди

Это'О Мессининг «Барселона»даги келажаги ҳақида гапирди

Это'О Мессининг «Барселона»даги келажаги ҳақида гапирди

«Барселона»нинг собиқ футболчиси Самюэль Это'О жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг Каталония клубидаги келажаги ҳақида гапирди.

 

«Месси «Барселона» билан шартномани узайтириши мумкин. Ўйлашимча, у фаолиятини «Барселона»да якунлайди. Агар у Каталонияда ўйнашни давом эттиришга қодирлигини ҳис қилса, албатта, шундай қилади», – деб Это'Онинг сўзларини келтиради Goal.

 

Эслатиб ўтамиз, Месси аввалроқ клуб спорт директори Эрик Абидаль билан зиддиятга борган ва шундай сўнг «Барселона»ни тарк этмоқчи эканлиги ҳақида айтилганди. 

 

Бу мавсумда 32 ёшли аргентиналик ҳужумчи Ла Лигада 22та ўйин ўтказиб, 19та гол урди ва 12та голга ассистентлик қилди. Manba :tribuna.uz