МЮ Матич билан шартномани узайтирди

МЮ Матич билан шартномани узайтирди

МЮ Матич билан шартномани узайтирди

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти таянч ярим ҳимоячиси Неманья Матич билан шартномани яна бир йилга узайтирди.

"Sky Sports" хабарига кўра, янги келишув 1+1 кўринишига эга. Шунингдек, Матич клубда ундан ҳам кўпроқ қолишга рози бўлган. 31 ёшли Матич 2017 йилда "қизил иблислар" таркибига келиб қўшилганди.

 

 

 

Сербиялик ушбу мавсумда жамоанинг асосий таркиб футболчиси бўлмади. У 22 ўйинда 1 гол ва 2 ассистентлик қайд этди.

 

Манба : Sky Sports