Роналду Португалиядан Италияга қайтмаяпти

Роналду Португалиядан Италияга қайтмаяпти

Роналду Португалиядан Италияга қайтмаяпти

«Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоадоши Даниэле Руганида аниқланган коронавирус туфайли Туринга қайтмаяпти. Футболчи бу ҳақда клуб раҳбариятини хабардор қилган.

 

Португалиялик футболчи айни дамда ўз ватани Мадейрада бўлиб турибди. Португалия ҳукумати коронавирус тарқалиши хавфи сабабли Италия билан авиаалоқани тўхтатганига қарамай, Роналду икки давлат томонидан шахсий самалётида учиш учун махсус рухсатнома олган. Аммо клубдаги ҳолат ва жамоадошининг коронавирус юқтиргани учун Криштиану ҳали Апенин ярим оролига қайтмоқчи эмас. 

 

Маълумот учун, «Ювентус» клуби расмий сайти орқали Ругани коронавирусга чалингани сабаб эҳтиёт чораси сифатида италиялик футболчи билан яқин алоқада бўлган бир қатор клуб ходимларини ҳам махсус назоратда сақланишини маълум қилганди. Manba :tribuna.uz