"Сампдория"нинг яна 4 футболчисида коронавирус аниқланди

"Сампдория"нинг яна 4 футболчисида коронавирус аниқланди

"Сампдория" расмийлари жамоанинг 4 нафар футболчисига коронавирус юққанлигини тасдиқлашди.

Унга кўра, Омар Коллей, Альбин Экдаль, Антонио Ла Гумина ва Мартин Торсбида коронавирус борлиги аниқланган ва тестлар ижобий натижа берган. Яқин вақтлар ичида жамоа тўлиқлигича карантинга ўтказилади.

 

 

 

Қайд этиш керак, олдинроқ А Серия томонидан Маноло Габбьядини ҳам ушбу вирусга чалинганлиги тасдиқланганди.

 

Манба : Goal