Симеоне: «Ғалабамиз адолатли бўлмади»

Симеоне: «Ғалабамиз адолатли бўлмади»

Симеоне: «Ғалабамиз адолатли бўлмади»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Ливерпуль»га (3:2) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 

«Бир адолатсизлик ҳақида гапирмоқчиман ва бу масалани УЕФА мураббийлари кенгашида кўтараман. Бизда сафарда 3та гол уриш 30 дақиқалик қўшимча вақт бўлди. Аммо «Ливерпуль»да бундай имконият бўлмади. Бу адолатдан эмас.

 

Бу қоида бизнинг фойдамизга ишлади. Аммо келажакда ундан жабрланишимиз мумкин. «Ливерпуль»да сафар голини уриш учун 30 дақиқа йўқ эди. Бу нотўғри», - деб Симеоне сўзларини келтирмоқда Liverpool Echo.