Сульшер - Моуриньюдан кейинги илк давр ҳақида: "Кўп нарсаларни ўзгартириш керак эди. Мен МЮнинг одамиман"

Сульшер - Моуриньюдан кейинги илк давр ҳақида: "Кўп нарсаларни ўзгартириш керак эди. Мен МЮнинг одамиман"

Сульшер - Моуриньюдан кейинги илк давр ҳақида:

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер 2018 йилда Жозе Моуриньодан кейинги давр ҳақида гапирди

"Кўп нарсаларни ўзгартириш керак деб ҳисоблардим. 4 нафар футболчи билан шартнома имзоладик, бир неча футболчиларни кетказиб юбордик, ёшлар таркибидан асосий жамоага иқтидорларни жалб қилдик.

 

Ўзгаришлар жамоага қанчалик фойда олиб кирганини мухлислар сезиб турибди. Бу нафақат футболчи, балки шу ерда ишлаётганлар учун ҳам сезиларли тарзда ўтди. Биз сарлавҳага эътибор қаратдик ва бу иш беришни бошлади. Гап фақатгина футболчилар эмас, балки тактикаларда ҳам акс этмоқда. Бизнинг фалсафамиз клуб учун мос. Мен манкунианликман. Клубга нималар кераклигини ич-ичимдан ҳис қилиб турибман.

 

Юқори натижаларга эриша оламиз. Биз "Манчестер Юнайтед" кетиши керак бўлган йўлдан кетяпмиз. Барча клубларнинг ўзига ҳос йўналиши бор. Биз эса МЮга ҳос тарзда ишлаяпмиз.

 

Ўзимни "Манчестер Юнайтед" учун керакли деб ҳисоблайман. Кетмайман ва шу ерда ўтириб барчасини охиригача етказиб қўяман. Исботлар эса барчанинг кўз ўнгида намоён бўлмоқда", - деди Сульшер. 

 

Манба : Goal