"Ювентус" Дибала борасида расмий маълумот берди

"Ювентус" Дибала борасида расмий маълумот берди

"Ювентус" матбуот хизмати футболчи Пауло Дибаланинг коронавирусга чалингани борасидаги маълумотларга изох берди.

Қайд этилишича, аргентиналик футболчи бошқа жамоадошлари қатори карантинда сақланмоқда ва бу унинг касалликка чалинганини англатмайди. Айни дамда "Ювентус"нинг барча футболчилари, персоналларини ташкил қилган 121 киши карантинда бўлиб турибди.

 

26 ёшли Дибала ушбу мавсумда жамоаси таркибида 34 ўйинда 13 гол ва 12 ассистентлик қайд этди. Manba :chempionati asia